13.8 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

Янги таҳрирдаги конституцияда қийноқларнинг тақиқланиши кафолатлари мустаҳкамланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида ҳар бир шахснинг шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлишга йўналтирилган бир неча энг муҳим тамойиллар мустаҳкамланмоқда. Унда, хусусан, инсонинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз эканлиги, ва ҳеч бир нарса уларни камситиш учун асос бўла олмаслиги кўзда тутилган. Шунингдек, 26 моддада қийноққа солиш, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этиш, шахснинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Тарих шундан гувоҳлик берадики, узоқ вақт давомида кўп давлатларда қийноқлар амалда қўлланилган. Одатда, қийноқлар сўроқ қилинаётган сақлаётган муҳим маълумотни қўлга киритиш, шунингдек ўлим жазосини амалга ошириш жараёнида оғриқни кучайтириш ва азоблаш мақсадида   қўлланилган.  

Ҳозирги пайтда қийноқларнинг тақиқланиши Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда, Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши конвенцияда, Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенциясида, Инсон ва халқлар ҳуқуқлари Африка хартиясида ва бошқа ҳужжатлаорда мустаҳкамланиб қўйилган. Қийноқларнинг мустаҳкамланиши мутлақ характерга эга.

Шуни тан олиш керакки, бугун ушбу соҳада Ўзбекистоннинг бир қатор ҳал қилинмаган муаммолари бор. Айни пайтда  инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш учун сиёсий ирода мавжуд.

Ушбу тузатишларнинг киритилиши инсон қадр-қимматини, уни ҳуқуқ-тартибот органларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан ҳимояланишни кафолатловчи  шахсий дахлсизлигини таъминлаш имконини беради. Хусусан, юқорида санаб ўтилган фактларга йўл  қўймаслик мақсадида пенитенциар муассасаларда 2800 дан зиёд кузатув камералари ўрнатилди, ИИВ нинг барча тергов изоляторларида тергов хатти-ҳаракатларини ўтказиш хоналарида 123 та кузатув камералари ўрнатилди. ИИВ нинг Тергов изоляторидаги терговчилар учун мўлжалланган 43 та хона  овозни ёзиб олувчи мосламага эга 42 та кузатув камераси билан жиҳозланган, реабилитация марказларида 283 та видеокузатув камералари ўрнатилган. Бундан ташқари, 2022 йилда Омбудсман ва жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 381 та мониторинг ташрифлари (2020 йилда – 76, 2021 йилда – 177) амалга оширилган. Айни пайтда қийноқлар қўлланилиши учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди, жабрланиши мумкин бўлган ва жавобгар шахслар доираси кенгайтирилди; қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини қўллаш орқали олинган далиллар йўл қўйиб бўлмайдиган, деб тан олинди; фуқаролик суд ишини кўриб чиқиш тартибида қийноқлардан фойдаланиш натижасида етказилган маънавий зарарни қоплаш ва товон пули тўлаш мустаҳкамланиб қўйилди. Биотиббий текширувни ўтказиш объекти сифатида жалб қилинадиган шахснинг ёзма розилиги мажбурийлиги ўрнатилмоқда.

Инсонинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз эканлиги, қийноққа солиш, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этиш, шахснинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилишига йўл қўйилмаслигининг Конституцияда белгиланиши жазони ўташ жойларида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлашга,  халқаро майдонда Ўзбекистон обрўсини янада оширишга, шунингдек инсонпарварлик, адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини амалга оширишга хизмат қилади.

Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Л.Ю. Югай

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразмда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзэнергоинспекция» бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч туманида...

Больше похожих статей

×