Бугунги куннинг куннинг энг долзарб мавзуларидан бири бу — дезинфекция. Хўш, унинг турлари борми? Балки, дезинфекциянинг ўзи ҳимояланишнинг бир туридир? Умуман, микроблару, заракунандалардан ҳимояланишнинг неча хил тури мавжуд?
Дезинфекция – бу микроблардан, бактериялардан, замбуруғлардан тозалаш.
Дезинсекция – зараркунандаларга қарши кураш – ҳашаротлар (чивинлар, тараканлар, тахтакана, чаёнлар, бургалар ва бошқалар)ни йўқ қилиш.
Дератизация – юқумли касалликларни тарқатадиган ҳамда халқ хўжалигига иқтисодий зарар келтирадиган кемирувчиларни кириш. Профилактик ва қириб йўқотиш тадбирларини ўз ичига олади.
Озонлаш (Озонация ) – ёқимсиз ҳидлардан фориғ бўлиш / йўқ қилиш
Фумигация – ўсимликларнинг зараркунандалари ва патогенларини заҳарли буғлар ёки газлар билан заҳарлаш орқали йўқ қилиш. Фумигация учун махсус қурилмалардан фойдаланилади.