Тошкентда радар ўрнатиладиган ҳудудларнинг аукцион нархлари маълум қилинди

0
239

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан пойтахт кўчаларида тадбиркорлар томонидан радар ўрнатиладиган ҳудудлар ва уларнинг аукциондаги бошланғич нархлари маълум қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳри ҳудудида Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) чорраҳа ва кўчаларда сутка давомида автотранспорт воситалари қатновининг ҳаракатланиш жадаллиги (сони)га боғлиқ.

Масалан, сутка давомида 20 мингтагача автотранспорт воситалари ҳаракатланадиган кўча ва чорраҳаларга Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи аукцион орқали бошланғич баҳоси базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 10 баравари миқдорида белгиланади.  

Шунингдек,

  • 20 мингтадан – 40 мингтагача – БҲМнинг 15 баравари;
  • 40 мингтадан – 60 мингтагача – БҲМнинг 20 баравари;
  • 60 мингтадан – 80 мингтагача – БҲМнинг 25 баравари;
  • 80 мингтадан – 100 мингтагача – БҲМнинг 30 баравари;
  • 100 минг ва ундан юқори – БҲМнинг 35 баравари миқдорида белгиланмоқда.

Бундан ташқари Ҳужжат лойиҳасида Тошкент шаҳар ҳудудида интеллектуал видеокамералар ва стационар радарлар ўрнатилиши лозим бўлган жойлар рўйхати ҳам келтирилади.

Мазкур рўйхатга кўра, Тошкент шаҳрининг 462та манзил-ҳудудида жами 2 417 та видеокамера ва 157 та радар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилиши белгиланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь