Аввалроқ, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб битирувчиларининг охирги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олиниши ҳақида маълум қилганди.
Давлат тест маркази томонидан буни тартибга солувчи ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага чиқарди.
Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати) (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилиши ва ушбу кўрсаткич 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.
Тасарруфида умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўз битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳоларини акс эттирувчи электрон платформани яратади.
ДТМ томонидан 2022 йил 1 январга қадар умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасаларини 2023 йилга қадар тамомлаган битирувчиларнинг шаҳодатнома(аттестат)даги (диплом иловасидаги умумтаълим фанлари бўйича) баҳоларнинг ўртача кўрсаткичини акс эттирувчи махсус электрон платформа яратилади.