Сардоба тошқинидан сўнг кўп қаватли уйлар қурилишига сарфланган маблағ ҳажми маълум қилинди

0
86

Сардоба тошқинидан сўнг техноген офатдан жабрланган 4 790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилган. Бу ҳақда АОКАда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Шундан, 4 541 та фуқарога 181,6 млрд сўм (40 млн сўмдан) ва 249 та фуқарога 5,0 млрд сўм (20,0 млн сўмдан) пул маблағлари пластик карталарга ўтказиб берилган.

–  Тошқини оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, 2 640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилди. Мазкур кўп қаватли уйларнинг нархи шартнома бўйича 855,4 млрд сўмни ташкил қилган, — дейди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари.

Шунингдек, 2 577 та хонадон республика, вилоят ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан ўрганилиб, қуръа ташлаш йўли билан эгаларига топширилгани қайд этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь