«Hududgazta’minot» АЖ Тошкeнтдаги янги газ тақсимлаш тармоғи қурилиши якунланаётгани ҳақида маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, газ тақсимлаш тармоғининг фойдаланишга топширилиши Тошкент шаҳрининг ягона газ тармоғи ҳалқасини яратиш ва бунинг натижасида истеъмолчиларга барқарор табиий газ етказиб беришни таъминлайди.
Хусусан, Чилонзор, Учтепа, Яккасарой, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларининг табиий газ таъминотини тубдан яхшилаш имконини беради.
«Hududgazta’minot»нинг маълум қилишича, диаметри 1020 мм ва узунлиги қарийб 8 километрни ташкил этувчи янги газ тақсимлаш тармоғи 13 та автомобил йўли ва 2 та коллекторни кесиб ўтади.
Айни вақтда эса 6100 метр қувурларни ўрнатиш ишлари якунланди.
Маълумот учун, бугунги кунда пойтахтда 671 мингдан зиёд жисмоний ва 13 мингга яқин улгуржи истеъмолчилар мавжуд. Уларга жорий йилда 4 миллиард метр кубдан зиёд табиий газ етказиб берилган, бу ўтган 2019 йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир.