Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистоннинг ўрни 7 поғона кўтарилди

0
39

Ўзбекистон Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил учун эълон қилинган нашрида ўз ўрнини 7 поғона яхшилади.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон 2012 йилдаги 17 балл билан 170-ўриндан 2020 йилга келиб 26 баллга ва 146-ўринга кўтарилишга эришди.
Мазкур ижобий ўзгаришларнинг сабаби сифатида сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам институционал асослари мустаҳкамланаётганлиги, ушбу жиддий муаммо давлат ва жамият кун тартибида кенг муҳокама қилиниб, коррупцияга тоқатсизлик муҳити шаклланиб бораётганлигидир.
Кейинги вақтларда коррупция иллатига қарши кураш масаласида давлат органларининг тоборо очиқлик намоён қилаётганлиги, фуқароларни бу борада қийнаб келаётган муаммоларни муҳокама қилишга тайёрлиги ҳамда уларнинг ечимини биргаликда ишлаб чиқишга мойиллик яққол кўзга ташаланаётгани Коррупцияни қабул қилиш индексининг туб моҳиятига мос келади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь