Давлат бошқаруви академияси маҳалла раислари учун ўқувлар ташкил қилади

0
67

Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати маълум қилди.

Йиғилишда давлат раҳбари барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифасини қўйди. 

Шунингдек, бу борадаги чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш механизми муҳокама қилинди.

Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

Давлат раҳбари бу тизимга жалб қилинадиган мутахассисларнинг билим ва имконияти масаласига алоҳида эътибор қаратди. 20 мингдан ортиқ ходимни ўқитиб, уларга масалани жойида ҳал этиш бўйича барча ваколатларни бериш муҳимлиги қайд этилди.  

Давлат бошқаруви академиясига маҳалла раислари ва мазкур тизимда иштирок этадиган барча ходимлар учун ўқувлар ташкил қилиш, бунинг учун махсус дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ҳар бир раҳбарнинг мазкур тизимдаги шахсий масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш, барча жараёнларга кўмаклашувчи онлайн электрон платформа яратиш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилганидек, 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти камида 5 фоиз ўсиши мақсад қилинган. Бироқ, глобал иқтисодиётдаги ноаниқлик узоқ давом этиши мумкинлиги иқтисодий ўсишнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилишни талаб этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь