7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ҳуқуқий маданият тарғиботчилари баҳоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш даражасини ошириш, хусусан амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни ҳар бир фуқаро амалда ўз ҳаётида ҳис этишини таъминлашда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари долзарб аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарорига кўра ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича 2020 йил давомида ўтказган тарғибот тадбирлари мониторинг қилинди ва баҳоланди.

Хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2020 йил давомида жами 601 823 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 390 837 та чиқишлар ташкил қилинган.

Шу билан биргаликда, 171 150 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Шундан 78 335 та маърузалар, 57 364 та давра суҳбатлари, 31 112 та семинарлар, 4 339 та конференциялар ташкил этилган.

Шунингдек, 9 257 та ёзма ҳуқуқий тарғибот, 30 579 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот (анимацион графика, аннотация, слайд, инфографика) тадбирлари ташкил этилди.

Таҳлил натижаларига кўра, қуйидаги ташкилотлар жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни амалга оширишда етакчи деб топилди:

Шунингдек, ўз фаолият йўналишларига оид қонун ҳужжатлари тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишларини ташкил қилишда қуйидаги ташкилотларнинг фаолияти қониқарсиз деб топилди:

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги.

Бундан ташқари, қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумотлар тақдим этилмади:

Молия вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Энергетика вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×