9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ш.Шерматов: «Айрим кимсалар туфайли ўқитувчиларнинг руҳи бироз синди, дили оғриди»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Пандемия шароитида ўқитувчиларни ҳам кун қаҳрамонлари сафига қўшиш керак… Бу эътироф ижтимоий тармоқларда устозлар номига миннатдорлик изҳорларида бот-бот айтилмоқда. Ўз навбатида, масофавий дарслар билан боғлиқ турли фикрлар билдирилмоқда деб ёзмоқда UzA нашри.

Аҳолининг бу каби мулоҳазаларига, саволларига муносабат билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод ШЕРМАТОВ қуйидаги фикрларини билдирди
– Ўқитувчилар меҳнатининг бу эътирофига осонликча эришилмаяпти,– дейди Ш.Шерматов. – Онлайн дарсларни йўлга қўйиш учун атиги бир ҳафта вақтимиз бор, шу қисқа муддат ичида ўқувчиларнинг охирги ўқув чорагини якунлашини ташкил қилишимиз, бунгача уларга таълим бериш тизимини узлуксиз таъминлашимиз керак эди.

Ҳукуматнинг ёрдамида ЎзМТРК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан тезкор чоралар кўрдик. Интернет орқали дарс жараёни олис қишлоқ ҳудудларида муаммо туғдиргани боис, теледарсларни ташкил қилишга аҳд қилдик. Меҳнатларимизнинг маҳсули шуки, бугунга қадар кўпчилик ота-оналардан вазирлик номига ташаккурномалар келмоқда. Чунки онлайн дарсларнинг намойиш этилиши, қайсидир маънода хонадонларда ижодий муҳит яратилишига, ота-оналарнинг фарзандлари билан вақтини унумли ўтказишига хизмат қиляпти.

Теледарсларни тасвирга олишда имконияти чекланган болаларни ўқитиш ҳам инобатга олинган. Барча дарс машғулотлари кар ва заиф эшитувчи болаларга ҳам тушунарли бўлиши учун сурдопедагог ҳамда сурдотаржимонлар томонидан синхрон таржима қилинмоқда.

Кўзи ожиз болаларнинг эса теледарс машғулотларини овозли эшитиб, тушуниб олишига имкон яратилади. Бу жараёнга соҳа мутахассислари жалб этилган. ЎзМТРК телеканалларида теледарслар ўзбек ва рус тилларида бериб борилмоқда. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий телеканали орқали қорақалпоқ тилида эфирга узатилмоқда.

Бу дарсларни вазирлик ходимлари билан биргаликда барчамиз тўғридан-тўғри кузатиб боряпмиз. Жараёнда пайдо бўлган ғоялар билан ўртоқлашиб, янгиликлар жорий этишга, камчиликларни тўлдиришга, хуллас, дарслар сифатини борган сари такомиллаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Кечаги дарсдан бугунги дарс, бугунги дарсдан кўра эртанги дарс тобора яхшиланиб, янгиланиб бориши шарт.

Бу жараёнда ўқувчиларга енгиллик бўлиши учун қўшимча вазифалар беришга чек қўйдик. Агар олимпиадалар учун махсус тайёргарлик кўраётган ўқувчилар бўлса ўқитувчи билан ўзаро келишган ҳолда машғулотни давом эттириши мумкин.

Таъкидлаш керакки, юзага келган пандемия туфайли онлайн дарслар жуда қисқа фурсат ичида йўлга қўйилди. Дарс ўтиш учун ўқитувчилар танлаб олинди. Яна шуни айтиш жоизки, таклиф этилган ўқитувчилар томонидан ҳеч қанақа қўшимча шарт қўйилмади, ортиқча пул талаб қилинмади. Биз илтимос қилдик, таклиф қилдик, улар рози бўлди. Раҳмат шу ўқитувчиларга.

Теледарсларни эндигина бошлаган кезларимиз, баъзи хатоликлар учради ва тушунмовчиликлар туфайли турли танқидлар кучайди. Баъзилар бизни танқидни тўғри қабул қилмасликда айблади, лекин биз танқиддан хафа бўлмаган эдик. Фақат айрим кимсаларнинг бу ўқитувчиларни мазах қилиши туфайли биз учун, халқ учун хизматга бел боғлаган, ўзлари ташаббус билан чиққан фидойи ўқитувчилар руҳи бироз сингани, дили оғриганидан хафа бўлдик.

Онлайн мактабга алоқаси йўқ бўлган баъзи телеграм каналларидан ёзувларни тарқатиб, онлайн мактабга боғлаб, ушбу жараёндаги ўқитувчилар обрўсига янада путур етказишга бўлган ҳаракатлар ҳам кузатилди. Биз ўқитувчини қадрлайдиган замонга келдик.Уларни обрўсизлантириш, меҳнатини қадрламаслик тарбиясизликдан бошқа нарса эмас.

Ушбу онлайн мактаб лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни ҳам бемалол бугунги куннинг қаҳрамонлари, деб аташ мумкин.Уларнинг кўрсатаётган жасорати, хизматларини тан олмасдан бошқа иложимиз йўқ.

Онлайн дарсларни ташкил этиш бўйича бизда катта тажриба йўқ. Хорижда ҳам бу йўналиш бўйича илк қадамлар қўйилмоқда. Аҳолидан дарсларни такомиллаштириш бўйича таклифлар оляпмиз. Таклифларини юборганларга миннатдорлик билдирамиз. Вазирлик ишчи гуруҳ ташкил этди ва таклифларни жорий этиш устида иш олиб бормоқда. Лекин техник имкониятлар етарли эмаслиги боис, теледарсларда ҳамма фанлар қамраб олингани йўқ. Бу муаммони ҳам ижобий ҳал этиш учун ҳаракатлар олиб бориляпти. Шуни айта оламизки, ўқувчилар ҳар қандай вазиятда ҳам таълимсиз қолиб кетмайди.

Теледарслар ва намойиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар вазирлик расмий сайти, ижтимоий тармоқдаги саҳифалари ҳамда Kundalik.com тизими орқали бериб борилади. 2020 йил якунига қадар жами 5 минг 600 теледарсдан Khan Academy платформаси орқали ўзбек тилида фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади, деб умид қиламиз. Бу платформа ўқувчиларга дарсликлардан ташқари ўз билимини ошириш учун қўшимча манба сифатида хизмат қилади.

Ота-оналарни қизиқтирган саволлардан яна бири, битирув ва кириш имтиҳонлари қай тартибда амалга оширилиши. Бу масалани Давлат тест маркази, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ўрганиб чиқмоқдамиз, натижаси бўйича қўшимча ахборот берамиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×