30.1 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

“Ёз қувончини кузда қайтарамиз” – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтимизда ноябрнинг биринчи ҳафтасидан бошланиб, бир ой давом этадиган ёшлар фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Ёшлар билан ишлаш агентлиги директори Алишер Саъдуллаевлар иштирок этишди.

Анжуманда таъкидланишича, фестивал “Тошкент ёшларни севади!” шиори остида ўтказилади. Ойлик доирасида кўплаб фойдали ва қизиқарли маҳорат дарслари, бадиий кўргазмалар, таълим ва спорт тадбирлари, концертлар, муваффаққиятли тадбиркорлар билан учрашувлар, пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, ажойиб совғалари бор викторина ва танловлар ҳамда флешмоблар бўлиб ўтади. Тадбирларнинг ўзи тўртта йўналишга бўлинади: технологиялар, таълим, спорт ва маданият.


“Пандемия туфайли ёшларимиз узоқ вақт мобайнида кўп нарсалардан чекланиб қолишди. Ёз фасли ҳам улар учун ҳар йилгидек бўлмади. Шу боисдан ҳам фестивалдан кўзлаган мақсадларимиздан бири ҳам, айнан, ёшларга ёздаги қувончини кузда қайтариб бериш. Бунинг учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Агар фестивал кутилган натижани бера олса, келгусида ҳам ҳар йили ёки ҳар 6 ойда уни такрорлаб туришга ҳаракат қиламиз” – дейди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.


Давоэтаётган карантин чекловларини инобатга олиб, офлайн тадбирлар эпидемиологик осойишталикни сақлаш учун зарур бўлган барча санитария-гигиена меъёрларига риоя қилган тарзда – ниқобларда, ижтимоий масофани сақлаган ҳамда қўл ва буюмларга антисептик воситалар билан ишлов берган ҳолда ўтказилади.
“Тошкент шаҳрида бу фестивал синов тариқасида ўтказилади. Агар кутилган натижага эришилса, бу фестивални бутун республика бўйлаб барча вилоятларда ташкил қиламиз” – дейди Ёшлар билан ишлаш агентлиги директори Алишер Саъдуллаев.

Сурайё Равшанова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқаётгани акс этган видео тарқалди.  Вилоят ФВБ...

Больше похожих статей

×