5.5 C
Узбекистан
Пятница, 21 января, 2022

Мамлакатимиз ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси”ни ишлаб чиқишда ёрдам берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,700участниковПодписаться

Концепция ёзилишига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Глобал Экологик Жамғарма ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда амалга оширилаётган “Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида эксперт ва техник кўмак берилди.  

Концепцияда ўрмон хўжалиги соҳасидаги хорижий тажрибалар, шу жумладан, Италия ва Венгриялик мутахассисларнинг ўрмонларни барқарор бошқариш, гендер масалалари ва институционал ривожлантириш бўйича таклифлар ҳисобга олинди. Шу билан бирга, концепцияда Германиялик ва Туркиялик мутахассислар томонидан ўрмонларни бошқаришга маҳаллий аҳолини кенг жалб қилиш, ёнғоқбоп ва тез ўсувчи ўтинбоп дарахтлар плантацияларини барпо қилиш, АҚШ ўрмон хизматининг яйловларни самарали бошқариш ва ерларни имтиёзли ижарага бериш таклифлари ўз аксини топган.  

«Юртбошимизнинг ўрмон хўжалигини ривожлантиришга бўлган эътиорини алоҳида таъқидлаш лозим. Охирги йилларда ўрмончилик соҳасида амалга оширилган муҳим ўзгаришлар ўрмон хўжалиги тизимининг ҳар бир таркибий бўлинмалари ва ўрмон хўжаликлари ишчилари фаровонлигини ошишига ёрдам беради», — деди ФАО лойиҳа техник координатори Олимжон Қаххоров.

Концепцияда ўрмон хўжалиги соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш, фойдаланилмайдиган суғорилмайдиган ўрмон фонди майдонларини муомалага киритишга катта эътибор қаратилган. Чўлланишга қарши курашиш, биологик хилма-хилликни сақлаш, ўрмонларни барқарор бошқариш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга халқаро ва хорижий ташкилотларнинг маблағларини жалб этишга алоҳида эътибор берилди.

ФАО ҳақида

1945 йилда ташкил этилган ФАО бугунги кунда 194 аъзо давлатни ўз ичига олади ва 130 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади. ФАОнинг мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини ва аҳолининг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш имкониятларини таъминлашдан иборат.

2001 йилда Ўзбекистон ФАОга аъзо бўлди ва 2014 йилда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси иш бошлади. 2022 йилгача ҳамкорлик режасига биноан ФАО бир неча устувор йўналишларда Ўзбекистон Ҳукуматига ёрдам кўрсатади: жумладан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотларига институционал ва стратегик ёрдам, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, бозорга кириш занжирлари ва табиий ресурсларни барқарор бошқариш, иқлим ўзгариши ва био хилмахиллик.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мактабларда ҳам дарслар онлайн давом этади!

24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради. Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш...

Больше похожих статей

Рус