25.1 C
Узбекистан
Суббота, 6 июля, 2024

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,500участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Хабарда билдирилишича, Ўмонда 14 кундан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар мамлакатга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Ўзбекистон 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган эди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 26-27 июнь кунлари ушбу араб мамлакатига ташриф билан борганди.

Аввалроқ Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Чорсу» бозоридаги маҳсулотлар нархлари ўрганилди

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмол бозорларидаги 10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари доимий мониторинг қилиб борилади. Маҳаллий ун (1-нав) – 6...

Больше похожих статей

×