35.9 C
Узбекистан
Среда, 3 июля, 2024

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

29 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. У Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик Нью-Йоркдаги брифингда маълум қилди.

Унга кўра, ҳар бир давлатда БМТ Бош котиби давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашга оид лойиҳалар билан танишади ва маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилади. Сафарнинг илк манзили Ўзбекистон бўлади.

Гутерриш 4 июлда Остонада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади. У нутқида форум иштирокчиларига БМТ Низоми ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида келтирилган кўп томонлама тамойилларга содиқликни яна тасдиқлаш кераклигини эслатиб ўтади. Шунингдек, бу саъй-ҳаракатлар негизида тинчликка интилиш ётиши кераклигини таъкидлайди.

У 7 июль куни Нью-Йоркка қайтади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат...

Больше похожих статей

×