2025 йилнинг январь-июнь ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 54 401 та мурожаат келиб тушган.
Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълумотларида келтирилган.
Қайл этилишича, мурожаатларнинг:
49 015 таси харид чеки бермаслик;
1 898 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
126 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
3 362 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича бўлган.
Мурожаатларнинг 26 155 таси такрорий бўлгани ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган.
Мурожаатлар асосида 21 702 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 24 762 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 17,7 млрд сўм мукофот тўланган.