15.1 C
Узбекистан
Среда, 30 апреля, 2025

Муомалага лаёқатсиз деб топиш

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Биламизки, судда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш лаёқати вояга етган фуқаролар ва ташкилотларга тегишлидир.

Вояга етмаган, яъни ёши ўн тўртдан ўн саккизгача бўлган фуқароларнинг, шунингдек муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари судда уларнинг ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар ёки ҳомийлар томонидан ҳимоя қилинади. Аммо бу ҳол вояга етмаганларни ва муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларни бундай ишларда шахсан иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.Ушбу қоида фуқаролик процессуал кодексининг 42-моддасида белгилаб ўтилган.

Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги иш туркумлари доирасида фуқаролар судларга мурожаат этиш тартибига риоя этиши жоиз, энг аввало мурожаатчининг ўзи муомалага лаёқатлилиги текширилишидан ташқари муомала лаёқати чекланган деб топилиши сўралган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини уларнинг ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар ёки ҳомийлари ариза кирита олиши ҳуқуқи тушунтирилиши лозим, чунки бугунги кунда мурожаттчилар орасида юқорида айтиб ўтилган шахслардан ташқари бошқа яқин қариндоши бўлмаган фуқароларнинг ҳам мурожаати кузатилмоқда, бундай ҳолларда судларда мурожаатларнинг ўз-ўзидан сунъий тартибда ошиши ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Қандай ҳолларда фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида ариза берилиши мумкин?

Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги аризалар билан судга мурожаат этиш мумкин.

Мазкур тоифадаги аризалар унинг оила аъзолари, васийлик ва ҳомийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари томонидан аризалар келиб тушган тақдирда иш қўзғатилиши мумкин.

Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ариза мазкур фуқаро яшаб турган жойдаги, агар бу шахс даволаш муассасасига жойлаштирилган бўлса, мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги судга берилади.

Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги аризада спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилувчи шахс ўз оиласини моддий жиҳатдан оғир аҳволга солиб қўяётганлигидан далолат берувчи ҳолатлар баён этилиши керак.

Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризада шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги), шунинг оқибатида у ўз хатти-ҳаракатларини англай олмаслигидан ёки бошқара олмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар баён қилиниши жоиз.

Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида, Судья аризани олгач, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида фуқаронинг руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) тўғрисида етарли маълумотлар мавжуд бўлса, унинг руҳий аҳволини аниқлаш учун суд-психиатрия экспертизасини тайинлайди.

Фуқаро суд-психиатрия экспертизасини ўтишдан бош тортган ҳолатлар ҳам учраб туради, бундай холатларда суд уни мажбурий тарзда экспертизага юбориш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

Ишни кўриб чиқиш давомида, суд фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ишни албатта мазкур фуқаронинг, прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида кўриши лозим бўлади, Агар фуқаро суд мажлисига келмаса, уларга нисбатан жарима қўлланади.Суд фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишни прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг вакили иштирокида кўриб чиқади. Иши кўриб чиқилаётган фуқаро, агар унинг соғлиғи ҳолати имкон берса, суд мажлисига чақирилишига тўсқинлик қилинмайди.

Суднинг фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори васийлик ва ҳомийлик органининг муомала лаёқати чекланган шахсга ҳомий тайинлаши, муомалага лаёқатсиз шахсга эса, васий тайинлаши учун асос бўлади.

Фуқаролик процессуал кодексининг 316-моддаcига асосан, фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд харажатлари аризачидан ундирилмайди, агар суд ариза фуқаронинг оила аъзолари томонидан инсофсизлик қилиб, асоссиз равишда фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомала лаёқатидан маҳрум этиш мақсадида атайлаб берилган деб топса, суд харажатларини оила аъзоларидан ундириши керак бўлади.

Демак, мазкур тоифадаги ишлар юзасидан эътиборимизни қаратишимиз лозим бўлган жиҳатлардан бири, фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризалар билан мурожаат эаётган шахслар доирасини аниқ ва белгиланган тартибда аниқлаган ҳолда иш юритувига қабул қилиш ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг иши кўрилаётган шахс ҳақидаги келтириб ўтган асосли фикрига кўра ҳал қилув қарорини чиқаришдир.

                                       Раъно Давронова,

Фуқаролик ишлари бўйича

Миробод туманлараро суди судьяси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энди педагог кадрлар сиртқи таълимда ўқитилмайди

Ўзбекистонда энди педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. Бу кеча, 28 апрель куни қабул қилинган “Педагог...

Больше похожих статей

×