0 C
Узбекистан
Среда, 12 февраля, 2025

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий қутлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Қирғизистон етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ҳамда мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда катта муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига эса фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Қўшма инвестиция фонди муваффақиятли фаолият юритмоқда, машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро ва ишбилармонлик алоқалари, маданий алмашинувлар фаоллашди.

Энергетика ва транспорт соҳаларида йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар ва бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухорода ноқонуний сақланган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди

Бухоро вилояти Ромитан туманининг Қоқиштувон маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди. Бу...

Больше похожих статей

×