28.6 C
Узбекистан
Суббота, 3 мая, 2025

Тошкентда мактабга ўйинчоқ пичоқ олиб келган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,490участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқда видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат  юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 май куни содир бўлган. Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабнинг 11-«Ж» синф ўқувчиси И.Ж. мактабга ўртоқларига мақтаниш мақсадида пичоқ кўринишидаги ўтмас жисм (ўйинчоқ) олиб келган ва танаффус вақтида атрофидагиларга кўрсатиб мақтанган. У бу жараённи ўзининг телефонига тасвирга олган.

Ўқувчилар томонидан мактаб директорига хабар берилган. Ўқувчи ва унинг ота-онаси билан маҳалла инспектори, мактаб раҳбарияти ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида содир этилган хатти-ҳаракати юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Вояга етмаган ўқувчининг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан жарима жазоси қўлланган.

Айни вақтда, ўқувчи Ж.И. ўзининг хатти-ҳаракатига нисбатан кўрилган чорадан норозилигини мактаб маъмурияти ва Миллий гвардия ходимига билдирган ҳамда видеолавҳани ижтимоий тармоққа жойлаштирган, дейилади Тошкент шаҳар ММТБ ахборот хизмати хабарида. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда ўқитувчилар ўқувчини тиз чўкиб узр сўраттирди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида вояга етмаган ўғил бола бир қизнинг оёғига бош урган ҳолда узр сўрагани акс...

Больше похожих статей

×