27.9 C
Узбекистан
Четверг, 8 мая, 2025

Қозоғистон Ўзбекистон орқали 922 миллион кубометр сув олади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,510участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг суғориш мавсумида Қозоғистон Ўзбекистон орқали «Дўстлик» каналидан 922 миллион кубометр сув олади. Бу ҳақда Қозоғистон Сув хўжалиги ва Ирригация вазири Нуржан Нуржигитов давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 86-йиғилишида маълум қилди. Учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлати вакиллари қатнашган.

Шу билан бирга Туркистон вилоятининг «Шардара» сув омборида 4,8 миллиард кубометр, Қирғизистоннинг «Тўқтагул» сув омборида 8 миллиард кубометр сув тўпланган бўлиб, ушбу омбор сувлари Қозоғистон жанубидаги ерларни суғориш учун ишлатилади.

Йиғилишда «Норин—Сирдарё» сув омбори каскадини жорий йилнинг 30 сентябрига қадар ишлатиш бўйича прогноз жадвали ҳам тасдиқланди.

— Ҳозирги биринчи вазифамиз тошқин сувини йиғиш. Биз уни Каспий денгизи, Балхаш, Қамиш-Самар кўлларига, Улитов вилоятидан Қизилўрда вилояти кўлларига йўналтирамиз. Лекин шу билан бирга жанубий вилоятларни ҳам сув билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу масалада сув дипломатияси жуда муҳим, — деган Нуржон Нуржигитов.

Қайд этилишича, «Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик механизмини яратиш тўғрисида»ги шартнома лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилаётгани айтилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент эртага Москва шаҳрига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва...

Больше похожих статей

×