41.3 C
Узбекистан
Пятница, 16 мая, 2025

Кучли ёмғир сабаб Самарқанд ва Жиззахда “свет” авариявий ўчди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Соат 06:45 да Самарқанд вилоятида юз берган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 15 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.

Бунинг натижасида Ургут ва Пастдарғом туманлари истеъмолчилари қисман (13 минг 700 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Ушбу носозлик соат 10:03 да бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Шунингдек, соат 07:50 да Жиззах вилоятида юз бераётган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 11 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчган.

Бунинг натижасида Бахмал, Ғаллаорол, Пахтакор ва Зомин туманлари истеъмолчилари қисман (2 минг 250 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×