32.9 C
Узбекистан
Четверг, 15 мая, 2025

Ўзбекистонда ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзгидромет” жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум қилинишича, кундуз кунлари ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади, ҳароратнинг кўтарилиши иш ҳафтасининг охиригача давом этади.

4-7 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

8 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиқ бўлади, сўнг ҳафта охиригача ҳарорат 13-18 даража илиққача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси 2-5 даража совуқдан 2-5 даража илиққача кўтарилади. 

Шамол асосан шарқий йўналишда бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади, 8 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.

5-6 март кунлари республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

6-7 март кунлари айрим тоғли ҳудудларда, 8 мартда тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда: 4-7 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0-2 даража совуқдан 3-5 даража илиққача, кундуз кунлари 5-7 даража илиқдан 15-17 даража илиққача кўтарилади.

6-7 мартда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×