30.8 C
Узбекистан
Вторник, 14 мая, 2024

Тадбиркорлар томонидан ҳисоботларни топшириш тизими соддалаштирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат раҳбарининг 2023 йилнинг 18 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот”да берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлардан ҳисобот ва статистик маълумотларни талаб қилиш тизимининг тартибга солиш таъсири баҳоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Баҳолаш натижасида ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  •  бир-бирини такрорловчи ҳамда тегишли ахборот тизимларида мавжуд ҳисоботлар бекор қилинди. Натижада ҳар йили 21,5 минг нафар тадбиркорнинг 500 млн сўм миқдордаги молиявий харажатлари тежалади;
  • тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 46 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланди. Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиш тақиқланмоқда;
  • Ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади. Бунда ҳисоботлар электрон тизимлардаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланади ва давлат органларига юборилади;
  • ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш тартиби бекор қилиниб, фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.

Мазкур тартиблар жорий этилиши натижасида ҳар йили тадбиркорларнинг ҳисобот топшириш билан боғлиқ 550 млрд сўмдан ортиқ харажатлари  тежалади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда Хитойнинг 3 та нуфузли университетининг филиали очилади

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ҳамкорлик доирасида 13...

Больше похожих статей

×