Йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, эртага, 22 ноябрдан бошлаб Тошкентдаги 4 та йўналишдаги автобусларнинг ҳаракати ўзгартирилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати xaбар бермоқда.
Унга кўра, “12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 74-сонли “Найман маҳалласи – Чилонзор метроси” автобус йўналишининг ҳаракати Найман маҳалласи бекатидан Ферма бекатигача узайтирилмоқда.
Йўналишнинг Чилонзор метроси томон ҳаракати Бунёдкор кўчаси орқали (Гавҳар кўчаси орқали Олмазор метроси бекатига кирмаган ҳолда) ўзгартирилган.
Шунингдек, “7-автобус саройи” филиалига бириктирилган 141-сонли “Карвон бозори – Пахтакор метроси” автобус йўналишининг ҳаракати КҲАЙдан Боғистон, Муқимий, Самарқанд дарвоза, Қоратош кўчалари орқали кейинг ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб ўзгартирилди.
Ундан ташқари, “4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 161-сонли “Эркин маҳалласи – Олмазор метроси” автобус йўналишининг ҳаракати Эркин маҳалласидан Қуёшли қўрғонигача узайтирилди.
2023 йил 23 ноябрь кунидан бошлаб, “4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 158-сонли “Қуёшли қўрғони – Дўмбирабод мавзеси” автобус йўналишининг ҳаракати тўхтатилди.