18.5 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Истиқболли Лойиҳалар Ўзи Бизга керакми?!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -


Ҳуқуқий жиҳатдан веб саҳифасида ноодатий шаклдаги реклама учун жой сотуви билан IТ бозорига кириб келган Mangu INNAVATION рақамли актив — пикселлари 2018 йилнинг ўзидаёқ нархи ҳудди BTC каби дастлаб секин, кейин бирданига тез ўсиб кетди. Қисқа даврда кичик аудиториясида меҳр қозонгани, соф ўзбекча номланишига кўра, кузатувчилари орасида «milliy bitcoin» деган шарафли атамани ҳам қўлга киритди.

Ўтган беш йил ичида минглаб ўзбекистонликлар криптовалюта ва рақамли активлар Биржаси қай шаклда бўлиши, ундан қандай фойдаланиш, «кўринмас олтинлар» савдосида асосан нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида дастлабки сабоқларни mangu.uz Платформасида ишлаб, савдо йўриқномалари билан танишиб, МНГ активларини олиш-сотиш фонида тушунчага эга бўлдилар.

Мangu.uz тадбиқ этган «Биржада ишлашнинг олтин қоидалари»га амал қилган ёш трейдерлар ҳатто ҳозир нафақат бу инновацияда, балки жаҳон бозорларида, бошқа токенлар билан ишлашда ҳам катта фойда кўришмоқда. Мangu.uz Платформасида ҳам шу: кимдир фойда кўради, ким эса зарар. Лекин Энг мухими(!) шуки, ҳар икки ҳолатда ҳам бир неча миллиард сўм фойдаланувчилар маблағи Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ичида ўзаро айланмоқда. Ҳатто Россия, Қозоғистон, Жанубий корея, Хитой каби давлатлардан туриб ҳам Лойиҳада иштрок этаётганлар бор.

Биргина 2020 йилнинг ўзида мамлакатимиздан “1хBеt” ўйини учун хорижий ҳисоб рақамларга 50 миллион AҚШ доллари чиқиб кетгани ҳақида мушоҳада қилсак,
Mangu INNAVATION каби ҳам пул топиш, ҳам ўз ҳаракатларидан завқланиш ҳиссини бера оладиган замонавий Платформаларни кўпайтириш, уларнинг ривожланиб боришига имкониятлар яратиб бериш бугунги кунда Давлат ва Жамият учун қанчалик зарурий поғонада эканлигини англаймиз.

Давлат ҳар қанча таъқиқ қўймасин, ёшларнинг қизиқишларига ўрнига-ўрин “юпанчиқ” тақдим эта олмас экан, бугунги интернет замонида, “VPN”ларнинг беминнат ҳизматлари тайёр турган бир пайтда Жамиятнинг алп ўғлонлари хонавайрон бўлиши, бўз йигитларнинг ўттиздан ўтмай «синиши» ва ҳатто ўзини осиб қўйиш даражасига элитаётган хорликларини Жамият жимгина кузатиб тураверади;
Киберхавфсизлик масаласи аслида маълумотлар Базалари, Платформа ва Сайтларни бузиб кириш ва ёки пластик карталардан ечиб олинаётган пулларни ҳимояга олишдан анча катта ва кенг жумбоқ: ёшларнинг онгу-шурига кириб бораётган «оммавий маданият», ёлғон ва алдов билан минглаб чақиримдан туриб, «пул тортиш» — мана шу энг катта кибер хавф.

Бугун ўн минглаб интернет фойдаланувчиларимиз ошён тутган, соф бозор қоидасига асосланган замонавий Брокерлик дастурлари, катта даромад ишлаш мумкин бўлган чинакам биржалар, криптовалюта, аксия, токен ва рақамли активларнинг замонавий блокчейн рақамли мудофаа тизимлари ҳар қанча мукаммал тузулма бўлса ҳам хорижники экан, давлат агар ўз вақтида уларга муқобил тизим ишлаб чиқмаса, яна йигирма йилда банк, пул, иқтисодиёт, молия соҳалари ғарбий европанинг, умуман шу тизим эгалари жойлашган минтақанинг қўлига ўтиб кетади. Ҳозирги долларга қарамлик ҳолатимиз кутилаётган хавфлар олдида ҳеч нарса эмас.

2022 йилнинг Ноябр ойида собиқ Инновацион ривожланиш вазирлиги павильонида бир нечта хорижий компаниялар ва маҳаллий инновацион лойиҳалар иштрокида “InnoWeek” инновациялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Ушбу ҳафталикда Mangu INNAVATION таъсисчи корхонаси “AQL EGALARI” Компанияси ҳам ўзининг “NUBS”(National Uzbek Blokcheyn System) Ўзбек миллий Блокчейн Дастурий Таъминоти ва ушбу тизим асосига қурилиши режалаштирилган “Фарғона Селикон Водийси”ни Бунёд этиш мега Лойиҳаси билан иштрок этиб, улкан режаларини изоҳлаш жараёнида Эроннинг “Amnpardaz Soft.Co” IT Компаниясини ҳайратлантира олди.

Вазирлик масъул ходимлари ва таржимонлар ёрдамида кечган уч соатлик музокарада икки давлат » Amnpardaz Soft.Co” IT Компаниялари ҳамкорликда 350 миллион AҚШ долларига тенг инвестиция эвазига барпо этиладиган “Фарғона Селикон Водийси”ни бунёд этиш йирик келишувининг биринчи қадами сифатида “NUBS” Блокчейни билан ҳамкор Компаниянинг “Padvish” антивирус дастурий таъминоти базасини интеграция қилиш, ҳимоялаш, мослаштириш IТ ҳизматлари юзасидан 1,5 миллион AҚШ долларига тенгшартнома имзоладилар. Эроннинг IТ корхонаси бир нечта мутахассислари, ўз технология ва инвестицияси билан Ўзбекистонга кириб келиши белгилаб ўтилди.
Декабр ойи охиригача “AQL EGALARI” ва “Amnpardaz Soft.Co” компаниялари мутахасислари уч марта Zоом орқали мулоқотга киришиб, шатноманинг амалга оширилиш босқичлари, томонларнинг ушбу келишувдаги вазифалари хусусида аниқ бир тўхтамга келиб олдилар.

“AQL EGALARI” МЧЖ IТ Компанияси асосчиси ва раҳбари Aлишер AБДУМAЛИКХОН асли фарғоналик. У тўрт йиллик йирик меҳнатлари самараси бўлган “NUBS» Блокчейн Дастурини Фарғона вилояти Олтиариқ Инновацион ҳудудида амалга оширишни режалаштирган.

Aйнан Декабр ойи охирида Инновация Вазирлигининг барча экспертиза босқичларидан ўтган “NUBS” Лойиҳаси молиялаштириш учун Вазирлик Ҳайъатига киритилади. Вазирлик Ҳайъатининг 50-сон йиғилиш Қарорига кўра “NUBS” Лойиҳаси Истиқболли Лойиҳалар миллий агентлиги экспертизасидан ўтказилиши тавсия этилади.

Устивор вазифаси Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган илғор инновацион лойиҳаларни ўрганиш, ривожлантириш ва амалга оширишни таъминлаш бўлган агентлик эса бунга жавобан тақсимланган маълумотлар рейстири(Блокчейн) технологияларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, жорий этиш фақат Aгентликнинг руҳсати билан, агентлик мутахассислари томонидан амалга оширилиши, ташкилот фақат Президентга ҳисоб берадиган ва Президент берган ваколатга кўра соҳадаги ягона орган эканлиги таъкидланган, айнан юборилган хатга жавоб бўла олмайдиган мантиқан ғализ хат қайтаради.
“AQL EGALARI” Компанияси ва Aлишер AБДУМAЛИКХОНнинг ушбу технологияси ва “Фарғона Селикон Водийси”ни бунёд этиш мегалойиҳасидан Олтиариқ туман ҳокимлиги ҳам хабардор бўлиб етарлича шароит яратиб беришга тайёр, Эрон Ислом Республикаси билан умумий хажми 350 миллион AҚШ долларига тенг, дастлабки мемарандумда 1,5миллион AҚШ доллари инвестиция олиб кирилиши белгиланган шартнома энди истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш учун Президент томонидан ташкил этилган Aгентликнинг тўрачилик нағмаси билан тўхтаб қолди.

Жаҳон IТ мутахассислари ўзлари ишлаб чиқарган Сунъий Интеллект маҳоратларига ўзлари лол қолиб, IТ дунёсида туб бурилиш амалга ошираётган Wеb оламинг учинчи даври — бугунги кунда Биздаги юқори ташкилот мансабдорлари барча оғриқ ва синовларга чидаб финалгача етиб келган, ҳатто хорижнинг эътирофига сазовор бўлиб, миллионлаб доллар инвестиция олиб кираётган Лойиҳаларни ҳам бир тепиб, қайтиб турмайгиган даражада инсон руҳини синдириш билан банд.

Шуми Янгиланаётган Ўзбекистон, шуми Янгиланаётган Конституция?! Қани амалга оширилаётган «Рақамли Ўзбекистон 2030 Консепцияси»?
Фарғона водийсида 5 Гектар Ер Майдонига 100 нафар Энг юқори даражадаги IТ Дастурчилар яшаши, ишлаши, дам олиши учун барча шароитлар муҳайё этилган «Фарғона Селикон Водийси» бунёд этиш бу мақсад эмас вазифамиз. Келажак авлод олдидаги бурчимиз.
Барча фикрларни ўқиган бўлсангиз энди айтингчи, Истиқболли Лойиҳалар Ўзи Бизга керакми?!


Жахонгир ИЗЗАТУЛЛАЕВ,
новатор.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×