Таҳлилий марказ

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун йилига ўртача 38–42 км³ сув сарфланади, бу эса минтақа бўйича умумий аграр сув истеъмолининг қарийб 40...

Ўзбекистонда автомобил савдоси жадаллашди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлармарказининг март ойи таҳлилига кўра, енгилавтомобиллар сегментида фаоллик ошган. Тошкент, 21 март 2026 й. Март ойиякунларига кўра, бирламчи ва иккиламчибозорларда жами 78 мингдан ортиқ енгилавтомобил сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кўп. Йиллик ҳисобда эса савдо ҳажми 20,6 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақатучта ҳудудда - Жиззах, Андижон ва Самарқандвилоятларида пасайиш кузатилган. Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайдэтилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизгаошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқориўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарёва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайдэтилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган. Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобилбозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.  Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида янги енгил автомобиллар савдосиқарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойганисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йилликҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгилавтомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтагаетган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларсегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойиякунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатанқарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинниташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментдафаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган. Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида иккиламчи бозордаги енгилавтомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йилликҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган. Электромобиллар бозоридаги ҳолат Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаэлектромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкилэтиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизгаошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсишкузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайдэтилган. Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсишқайд этилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Урбанизация ва ҳаво ҳарорати: тунги иқтисодиёт янги драйверга айлана оладими?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан OpenStreetMap va SDGSAT-1 сунъий йўлдоши маълумотлари асосида фазовий-эконометрик таҳлил усуллари ёрдамида Тошкент шаҳридаги тадбиркорлик объектларининг тунги фаоллиги ўрганилди. Тадқиқот доирасида умумий овқатланиш, савдо ва кўнгилочар йўналишдаги 5,6 мингдан ортиқ объектлар ўрганилиб, иш...

97% ортиқ йўқотиш: никотин маҳсулотларига тақиқ нималарга олиб келди?

«Ma’no» тадқиқот ташаббуслари маркази никотин маҳсулотлари бозорини давлат томонидан тартибга солиш тизими бўйича тадқиқот ўтказиб, ўйланмаган тақиқлар иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатиши ва қандай ижтимоий ҳамда молиявий харажатларга олиб келишини баҳолади. Тадқиқот якунида «Ўзбекистон Республикасида никотин маҳсулотларига тақиқнинг оқибатлари ва...

Последние новости

Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги илк ҳукуматлараро битимни имзолади

Ўзбекистон ва Швеция ҳукуматлари «Миграция ва мобиллик тўғрисида»ги битим ҳамда мазкур йўналишдаги пилот дастурни амалга ошириш бўйича қўшма декларацияни...