Суд-тиббий экспертиза

ЕХҲТ Истанбул протоколи доирасида Хивада суд-тиббий экспертизаси бўйича тренинг ўтказмоқда

13-14 апрел кунлари тарихий Хива шаҳрида Бухоро, Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамдаҚорақалпоғистон Республикасидан 60 нафар пенитенциартизим тиббиёт ходимлари ва суд-тиббиёт экспертларихалқаро миқёсда тан олинган Истанбул протоколи асосидақийноқлар ва шафқатсиз муомалани ҳужжатлаштиришбўйича амалий тренингда қатнашди. Тренинг Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳалар координаторитомонидан Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқларимиллий маркази, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижроэтиш департаменти ҳамда Республика илмий-амалий суд-тиббий экспертиза маркази билан ҳамкорликда ташкилэтилди. Тренинг доирасида таъкидланганидек, инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳар бир аниқ ҳолатданбошланади - бунда ҳар бир жабрланувчи, ҳар бир тиббиётходими ва ҳар бир ҳаётий ҳикоя муҳимдир. “Қийноқлар ҳар доим ҳам кўзга кўринадиган из қолдирмайди,” - деди ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори Антти Карттунен. “Ушбу тренинг доирасида биз мутахассисларни диққат билан тинглашга, содир бўлган ҳолатларни пухтаҳужжатлаштиришга ва адолатни таъминлашгатайёрлаяпмиз. Тиббиёт ва илм-фан - инсон қадр-қимматиҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кучливоситасидир.” Икки кун давомида иштирокчилар шафқатсиз муомалаҳолатлари бўйича далилларни аниқлаш, қайд этиш ваҳужжатлаштиришни илмий асосланган, ҳуқуқийжиҳатдан тўғри ҳамда ахлоқий масъулиятли ёндашувдаамалга ошириш бўйича билим ва кўникмалариниоширдилар. Халқаро экспертлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар: Истанбул протоколини ишлаб чиқишишчи гуруҳ аъзоси, халқаро эксперт Русудан Бериашвилижабрланганлар билан мулоқот қилиш ҳамда танжароҳатлари ва бошқа далилларни ҳужжатлаштиришбўйича машғулотлар ўтказди. Пенитенциар тизимислоҳоти ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро маслаҳатчиАзамат Шамбилов эса қийноқларнинг олдини олишгақаратилган миллий ва халқаро механизмлар ҳақидамаълумот берди. Муҳим жиҳатлардан бири шундаки, ҳужжатлаштиришжараёни жабрланувчиларга қўшимча руҳий ёки жисмонийтравма етказмаслиги лозим - ушбу тамойил ўқувкурсининг асосий негизини ташкил этади. Машғулотлардавомида иштирокчилар амалий машқлар орқали реал ҳолатларни таҳлил қилдилар ва ўз касбий кўникмаларинимустаҳкамлаб бордилар, шу орқали ахлоқийтамойилларга содиқликни янада кучайтирдилар. Ушбу тренинг Ўзбекистондаги пенитенциар тизимниқўллаб-қувватлаш бўйича ЕХҲТнинг доимийфаолиятининг бир қисми бўлиб, у инсон ҳуқуқларистандартларини мустаҳкамлаш ҳамда қийноқларнинголдини олиш механизмларини ривожлантиришгақаратилган. Бу жараён, шунингдек, маҳкумлар билан муомала бўйича Нелсон Мандела қоидалари ҳамда аёлмаҳкумлар билан муомала қилишга оид Бангкок қоидаларини жорий этишни ҳам ўз ичига олади. Худди шундай ўқув курси 16–17-апрел кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилиб, унда Бухоро, Самарқанд ва Навоийвилоятларидан пенитенциар тизим тиббиёт ходимлариҳамда суд-тиббий экспертиза мутахассислари иштирокэтади. Иштирокчиларни бундай кўникмалар билан таништириш орқали ЕХҲТ лойиҳалар координаториинсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва ажралмас инсонқадр-қимматларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди- бу қадриятлар эса ҳар қандай ўқув аудиториясидоирасидан анча кенгроқ аҳамиятга эга.

Последние новости

Ўзбекистон ва ЮНЕСКО Бухорони ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлади

2026 йил 13 апрель куни Париж шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини ривожлантиришга бағишланган стратегик учрашув бўлиб ўтди. ЮНЕСКО ишлари бўйича...