Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки икки ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 8 та ноқонуний нарколаборатория аниқланиб, фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотик моддалар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг расмий канали маълум қилди.
Ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар...
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ички ишлар органлари ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда интернет орқали гиёҳванд моддалар савдосига қарши йирик операция ўтказди.
Рейд давомида пойтахт аҳолиси орасидан интернет-наркомагазин фаолиятига алоқадор шахслар қўлга олинди. Юқоричирчиқ туманида 1993–1995 йилларда...