ЕХҲТ

ЕХҲТ сунъий интеллект ва унинг ОАВ эркинлигигатаъсири бўйича мулоқотни қўллаб-қувватламоқда

Яқин-яқингача илмий фантастика сюжети бўлиб туюлганнарса бугун ҳар куни содир бўлмоқда - сунъий интеллекттаҳририятлари ва миллионлаб одамларнингсмартфонларида мустаҳкам ўрнашиб, турли ижодий вакасбий соҳаларда инсоннинг ҳаммуаллифи ва айни пайтдаасосий рақибига айланмоқда.  Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш варивожлантириш жамоат фонди томонидан Олий МажлисҚонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ваахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамдаЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторибилан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатидасунъий интеллект технологияларининг замонавийжурналистикага таъсири муҳокама қилинди. Тадбир давомида иштирокчилар сунъий интеллект технологиялари ривожланиши ва медиа соҳасинингбарқарорлиги ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш, йирик технологик платформаларнинг ўсиб бораётгантаъсири шароитида оммавий ахборот воситалариэркинлигини қандай таъминлаш масалаларини муҳокамақилдилар. Ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган ЕХҲТнинг МарказийОсиё медиа-конференциясида тақдим этилган ЕХҲТнингОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакилинингқўлланмасига алоҳида эътибор қаратилди. “Йирик технологик платформалар ва сунъий интеллект даврида ОАВ эркинлигини ҳимоя қилиш” деб номланганушбу қўлланмада, ЕХҲТ мажбуриятларига таянган ҳолда, манфаатдор томонлар ўртасида пухта ва атрофличамуҳокамалар олиб бориш, шунингдек, ОАВ плюрализмива мустақиллигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ахборотнибузиб талқин қилиш, чалғитиш ва жамиятдабўлинишларни келтириб чиқаришга қарши курашишгақаратилган проактив сиёсатларни кўриб чиқиш зарурлигитаъкидланади. Журналистиканинг тақдири яна бир муҳим мавзу бўлди. Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект таҳририятларга ёрдам бериши мумкин - масалан, кундалик вазифаларни автоматлаштириш ёкимаълумотлар билан ишлашни тезлаштириш. Лекин у журналистнинг ўрнини тўлиқ боса олмайди. Конференция давлат органлари, технология компаниялари, журналистлар ва фуқаролик жамиятиўртасида очиқ мулоқотга чақириқ билан якунланди. Иштирокчилар оммавий ахборот воситаларинингкелажаги нафақат технологияларга, балки рақамли асрдаодамлар қандай қадриятларни сақлаб қолишимумкинлигига ҳам боғлиқ деган якдил фикрга келишди.

ЕХҲТ ва халқаро ҳамкорлар Тошкентда Марказий Осиёнинг келажак тараққиётини муҳокама қилди

Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё: минтақавий ривожланишнинг янги парадигмаси» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатия академияси ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори офиси ҳамкорлигида ташкил этилди. Конференцияда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон дипломатия академиялари вакиллари, дипломатик...

Марказий Осиё ёшлари Тошкентда “ЕХҲТ модели — 2026” доирасида жамланди

2026 йил 27 апрелдан 1 майгача Тошкент шаҳрида Central Asian Model OSCE 2026 — ёшлар учун таълимий тадбир бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 25 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Тадбир дипломатик симуляция форматида ўтказилмоқда — бу интерактив ўқув...

ЕХҲТ кибержиноятчилик масалалари бўйича судяларсалоҳиятини оширмоқда: мамлакат ҳудудларида ўқувкурслари ўтказилмоқда

2026-йилнинг 14-15-апрел кунлари Навои шаҳридасудялар учун “Ахборот технологиялари соҳасидагижиноятлар: аниқлашдан суд ҳукмига қадар” мавзусидаўқув курси ўтказилди. Тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан ЎзбекистонРеспубликаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясибилан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда жиноят ишларибўйича Навоий вилоятининг туман ва шаҳар судларининг20 нафар судя ҳамда суд раислари иштирок этди. Интернетдаги ҳар хил фирибгарлик ҳолатлари, жумладанмаълумотлар ёки пул маблағларини ўғирлаш, аккаунтларни бузиш, веб-сайтлар ва ахборот тизимларигаҳужум қилиш – буларнинг барчаси ва бошқа кўплабқилмишлар кундалик ҳаётда деярли ҳар бир - шахс дучкелиши мумкин бўлган кибержиноятчиликка киради. Шубилан бирга, бундай жиноятларни тергов қилиш ваҳуқуқий квалификатсия қилиш жараёнини, айниқсарақамли муҳитдаги ҳаракатлар судяларнинг кундалик ишфаолиятини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Юқорида келтирилган ҳолатлар судяларнинг рақамлимуҳитдаги жиноятларни кўриб чиқиш бўйича малакасиниоширишга қаратилган чора-тадбирларнинг долзарблигиникўрсатади. Навоийдаги ўқув курси доирасидаиштирокчилар кибержиноятчиликка қарши курашишнингасосий жиҳатлари, жиноятларни тергов қилиш ва суддакўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, рақамли далиллар билан ишлаш ва рақамликриминалистика асосларини кўриб чиқдилар. Блокчейн технологиялари, криптоактивлар ва даркнетжиноятларини тергов қилиш билан боғлиқ бо’лганмуаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, трансчегаравий кибержиноятларнитергов қилишда халқаро ҳамкорлик, ушбу тоифадагижиноят ишларини кўриб чиқишда, инсон ҳуқуқларигариоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, суд жараёнидарақамли далилларни баҳолаш ва уларнинг мақбуллигимасалалари муҳокама қилинди. Ўқув дастурикибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида суд тизимининг институтсионал салоҳиятинимустаҳкамлашга қаратилган. Тренинг ЕХҲТнинг “Кибер ва ахборот-коммуникатсиятехнологиялари соҳасидаги таҳдидларга қаршикурашишда миллий салоҳиятни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида рақамли жиноятчиликнинг жадалўсиши шароитида судяларнинг касбий салоҳиятиниоширишга қаратилган бир қатор ўқув тадбирларинингқисмидир. Ушбу ўқув курси жорий йилнинг март ойидаСамарқанд шаҳрида ўтказилган бўлиб, келгусидаАндижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Нукус ва Хива шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон одам савдосига қарши курашни кучайтирмоқда: ЕХҲТ махсус вакилининг ташрифи доирасида ўқув курси ўтказилди

Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда одам савдосига қарши кураш бўйича мутахассислар ушбу муаммога қарши саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқмоқда. Жумладан, ЕХҲТнинг одам савдосига қарши кураш бўйича махсус вакили ва координатори Кери Жонстоннинг расмий ташрифи доирасида рақамли технологиялар...

ЕХҲТ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига кузатув ускуналарини топширди

Жорий йилнинг 3 феврал куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига 40 дона видеокузатув камераларини топширди. Ушбу ускуналарни тақдим этиш муносабати билан расмий топшириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ташаббус чегара бошқаруви ва...

Последние новости

Лондонда Ўзбекистон аэропортларининг инвестиция салоҳияти тақдим этилди

Лондон шаҳрида ўтказилган Uzbekistan Investor Day халқаро инвестиция форумида Uzbekistan Airports делегацияси иштирок этди. Форум дунёнинг етакчи молиявий институтлари...