Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди ва 2023 йилнинг 4 сентябрь куни ушбу ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар қилди.
Тадбирни Кемерово вилояти губернатори Сергей Цивилёв очиб берди. Маросимда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухбор элчиси Ботиржон Асадов, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Новосибирскдаги вакили Николай Афанасьев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва бошқа ижодкорлар сўзга чиқди.
Анжуманда Новосибирскда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар, хорижий мамлакатларда доимий ва вақтинча яшаётган ватандошлар, шунингдек, маҳаллий ижодкорлар ва Кемерово вилояти Мариинск шаҳрининг кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Ҳайкал муаллифи Константин Зенич шоир Усмон Носирнинг ўзига хос сиймосини ярата олган.
Ўзбекистон делегацияси, Ўзбекистон элчихонасининг Новосибрскдаги бош консулхонаси ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари Мариинскдаги ўрмонзор қаридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилди.