1912 йил 18 августда монументалист рассом, Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Аҳмаров таваллуд топди (вафоти 1995 йил).
У ўз ижодида Шарқ миниатюраси анъаналарини давом эттириб, миллий мусаввирлик мактабини яратди.
1980 йил 18 августда Тошкент метрополитени биринчи йўлининг (ҳозирги “Олмазор” – “Буюк Ипак йўли” бекатлари) 4,6 километрли 2-навбати (3 та бекат) фойдаланишга топширилди.
2020 йил 18 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.