19.1 C
Узбекистан
Понедельник, 21 апреля, 2025

Наманганлик 80 ёшли нуронийнинг туғилганлиги қайд этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Инсон ҳаётда кўплаб муаммоларга дуч келади. Бунинг айбдори ва сабабчиси кўп ҳолатларда унинг ўзи бўлади. Вақтида амалга оширилмаган ишлар йиллар ўтиб, фуқарони овора қилиши мумкин.

Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги “Озод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мухторхон Дадахонов туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Минг ойни ортда қолдирган нуронийнинг мазкур мурожаати ўрганилганда 1942 йилда туғилган ушбу фуқаро турли сабабларга кўра туғилганлик гувоҳномасини олмаган.

Туман ФҲДЁ бўлими томонидан меҳнат фахрийсига аризасига мувофиқ биринчи марта туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси қайд этилди.

  • Юртимизда инсон қадрини улуғлаш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ, — дейди Мухторхон Дадахонов. — Айниқса, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда янгича тизимга ўтилгани мушкулимизни осон қилмоқда. Бундан 7-8 йил олдинги даврни ҳозиргиси билан солиштирсак ер билан осмонча фарқ бор. Авваллари бир юмуш билан давлат ташкилотига борсангиз, сиз учун арзимасдек туйилган ишингизни битишига кунлаб вақт сарф этиларди. Мана ҳозир қайси идорага борманг ишингиз тез ва сифатли ҳал бўлмоқда. Шу заминда туғилиб, маълум муддат турли сабабларга кўра бошқа давлатда ҳам яшадим. Лекин, ўша кезлари туғилганлик гувоҳномам йўқлигидан жуда кўп қийналганман. Орадан шунча вақтлар ўтиб, 80 ёшга тўлган кезда муҳим ҳужжатимни олдим.

Маълумот ўрнида, Косонсой тумани ФҲДЁ бўлими томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида 98 та никоҳ тузилганлиги ҳақида ва 515 та туғилиш каби далолатнома ёзувлари қайд этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча иссиқ сувсиз қолади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Олмазор ҳамда Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу...

Больше похожих статей

×