Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
▫️ республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
▫️ Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
▫️ ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
▫️ ёлғиз кексалар;
▫️ пенсионерлар.
Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:
▫️ ариза;
▫️ паспорт нусхаси;
▫️юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
▫️ тиббий хулоса.
Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича:
ҳар йили (навбат асосида):
▫️ уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
▫️ республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
▫️ ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган
▫️ шахсларга;
▫️ ёлғиз кексаларга;
2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):
▫️ уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенсионерларга.
Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.