Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бўлинмаларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан ўзини “SES ходими” деб таништириб, мажбурий тарзда дезинфекция хизмати таклиф қилиб, пул ундириш ҳолатлари юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Маълум қилинишича, дезинфекция ташқи муҳитда юкумли касалликлар қўзғатувчиларини йўқотишга...
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш ҳамда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда...
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг «Рақамли маҳалла» ягона платформаси Адлия вазирлигининг smartoffice.adliya.uz ахборот тизими билан интеграция қилинди. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, мазкур интеграция орқали маҳалла раисларига фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни электрон шаклда тўғридан-тўғри тегишли адлия...
Европа Иттифоқида товарларни чегарада углеродни тартибга солиш механизми (CBAM — Carbon Border Adjustment Mechanism)дан вақтинчалик, ҳатто орқага қайтган ҳолда чиқариш имконини назарда тутувчи янги норма муҳокама қилинмоқда деб Инвеститция, савдо ва саноат вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил январ...
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда чоп этилган айрим илмий мақолаларнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидан қайтариб олиниши (retraction) билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокама қилинмоқда ва бу масалади Олий таълим, фан ва инновациалар вазирлиги расмий муносабат берди.
Статистик маълумотларга...
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрда қабул қилинган 578-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, олий таълим ташкилотлари талабалари учун баҳорги семестр олдидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризаларни қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилди.
Эндиликда ариза топшириш ҳар йили 10...
2026 йил 10 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги айрим географик объектларнинг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда янги ном бериш тўғрисида”ги 5-сон қарори тасдиқланган.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги маълум қилинишича, қарорга илова қилинган...
Аграр соҳада субсидиялаш тизими янгиланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрда қабул қилинган “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2026-йил 1 январдан бошлаб озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини давлат...
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ходимлари томонидан ҳудудларда ўтказилган рейдлар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг чўл ҳудудида икки нафар шахс томонидан тўрт дона ноқонуний ов қуроли ёрдамида саккиз дона қўён ва бир дона...
Аввалроқ мамлакатимиз ахборот маконида йилнинг энг йирик таълимий-амалий воқеаларидан бири — бутун республика миқёсида ўтказиладиган “Media haftalik” лойиҳаси ҳақида...