13 февраль ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали аҳоли томонидан йўлланган хабарлар сони 6437 тани ташкил қилди. Жорий ҳафта давомида пойтахт бўйлаб 1160 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларнинг қарийб ярми (49,6%) уй-жой коммунал хўжалиги муаммоларига тўғри келмоқда.
Энг кўп мурожаатлар Юнусобод ва...
14 июнь куни Швейцарияда аҳоли сонини 10 миллион кишига камайтириш масаласида референдум ўтказилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Guardian ва New York Times нашрлари.
Иштиёқ ташаббуси мамлакатда парламентда тахминан учдан бир ўринга эга бўлган ўнгчи Швейцария Халқ Партияси (SVP) томонидан илгари...
Андижонда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура билан ҳамкорликда тадбиркорга нисбатан буюртма асосида қотиллик уюштиришни режалаштирган уюшган жиноий гуруҳни қўлга олди.
Маълум бўлишича, гуруҳ етакчиси сифатида 42 ёшли, муқаддам судланган, «Роналдо» лақаби билан танилган шахс аниқланган. У...
Навоий шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди. Турнирда республиканинг барча ҳудудларидан спортчилар иштирок этди.
Беллашувлар якунида биринчи ўринни Тошкент шаҳри жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўрин Сирдарё вилояти, учинчи ўрин эса Қорақалпоғистон Республикаси вакилларига насиб қилди.
Мазкур турнир кураш спортини ривожлантириш...
Ички ишлар органлари ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган махсус тезкор тадбир давомида Самарқанд халқаро аэропортида Тошкент вилоятида яшовчи 22 ва 36 ёшли икки аёл қўлга олинди.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълумотига кўра, аёллар гўёки ишга жойлашиш...
«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Акбар Султанов Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Қарор 13 февраль куни тармоқлар ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масаласига бағишланган йиғилиш якунларига кўра қабул қилинди.
Муҳокама...
Ўзбекистонда телефон орқали фирибгарлик ҳолатлари сони ошиб бормоқда ва бундай жиноятларнинг қурбонларига кўпинча пенсионерлар айланмоқда. Номаълум рақамлардан қўнғироқ қилган шахслар гўёки пенсия миқдори оширилиши ҳақида хабар бериб, фуқароларнинг шахсий маълумотлари ва банк карталари реквизитларини қўлга киритишга уринишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Пенсия...
Таниқли ўзбек комиги ва актёри, «Дизайн» юмористик жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков 51 ёшида вафот этди.
Унинг вафоти ҳақида артист Улуғбек Холмедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Дилшодбек Мусабеков «Дизайн» жамоасининг ёрқин вакилларидан бири бўлиб, томошабинлар орасида катта машҳурликка эга эди. У...
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил январь ойи якунлари бўйича Ўзбекистон бирламчи автомобил бозорининг динамикаси ва ҳудудий тузилмасига оид янгиланган таҳлилни тақдим этди. Таҳлил бозор сегментларидаги ўзгаришларни, жумладан электромобиллар бозоридаги тенденцияларни ҳам қамраб олади.
Январь ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган...