2026 йил 11 апрель куни Бухорода Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбек томонининг таклифига биноан Қозоғистон раҳбари мамлакатга ишчи ташриф билан келди. Бухоро халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти шахсан...
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси ҳамда фарминспекция томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида ўтказилган текширувлар якунига кўра, белгиланган талабларга риоя этмаслик ҳолатлари кўплаб аниқланди. Натижада 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Маълум қилинишича, асосий қонунбузилишлар сертификатланмаган дори воситаларини сақлаш ва сотиш, шунингдек...
Марказий Осиёдаги энг йирик таълим тадбирларидан бири бўлган WORLD EDU 2026 халқаро таълим кўргазмаси 2026 йил 10–11 апрель кунлари Самарқанддаги SOF EXPO кўргазма майдонида бўлиб ўтади.
Кўргазмада Ўзбекистон ва Европа, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Туркия ҳамда бошқа мамлакатлардан 10 дан ортиқ...
10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2025 йил якунлари, устувор вазифалар ва келгуси мақсадларга бағишланган ҳамда 2026 йил учун биринчи очиқ стипендия танлови эълон қилинган матбуот анжуманини ўтказди.
Жамғарма 2018 йилда ташкил...
Илиқ об-ҳаво бошланиши билан очиқ ҳавода дам олишни танлаётганлар сони ортиб бормоқда. Ҳаво илонларини учириш кўпчилик томонидан севиб бажариладиган машғулотлардан бири ҳисобланади. Бироқ аэропортлар яқинида бундай дам олиш тури парвозлар хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин.
Ҳаво илонлари катта баландликка кўтарилиб,...
Нуфузли мусобақа пойтахтдаги спорт ихлосмандлари ва халқаро меҳмонлар иштирокида юқори савияда старт олди.
Тадбирда Халқаро гимнастика федерацияси, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат гимнастика федерацияси расмийлари қатнашди. Шунингдек, кўп сонли мухлислар ҳам очилиш маросимига гувоҳ бўлди.
Маросим давомида сўзга чиққан...
Чирчиқда 17 ёшли ўсмир иштирокида жиддий ҳодиса содир бўлди
Маълумотларга кўра, ҳодиса 1 апрель куни Бозсу темир йўл станциясида юз берган.
Ўсмир дўстлари билан бирга селфи қилиш мақсадида вагон томига чиққан. Шу вақтда у электр токи таъсирига учраган — сабаб контакт...
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан эсдалик тангалари сотувга чиқарилди.
Маълум қилинишича, мазкур нумизматика намуналари миллий тарихни улуғлаш ва маданий меросни кенг тарғиб этиш мақсадида зарб этилган. Тангаларда тарихий...
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган “Аския” бозорида ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилгани аниқланиб, унинг фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бозор ҳудудида хавфсизлик талабларига риоя этилмагани маълум бўлган. Шу муносабат билан мазкур объектдаги камчиликлар бартараф...
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...