Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлармарказининг март ойи таҳлилига кўра, енгилавтомобиллар сегментида фаоллик ошган.
Тошкент, 21 март 2026 й. Март ойиякунларига кўра, бирламчи ва иккиламчибозорларда жами 78 мингдан ортиқ енгилавтомобил сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кўп. Йиллик ҳисобда эса савдо ҳажми 20,6 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида
Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақатучта ҳудудда - Жиззах, Андижон ва Самарқандвилоятларида пасайиш кузатилган.
Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайдэтилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизгаошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқориўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарёва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайдэтилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган.
Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобилбозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.
Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат
Март ойида янги енгил автомобиллар савдосиқарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойганисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йилликҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгилавтомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтагаетган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган.
Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларсегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойиякунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатанқарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинниташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментдафаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган.
Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат
Март ойида иккиламчи бозордаги енгилавтомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йилликҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган.
Электромобиллар бозоридаги ҳолат
Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаэлектромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкилэтиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизгаошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсишкузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайдэтилган.
Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсишқайд этилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Тошкент, апрель 2026 йил — Ўзбекистонда ер ресурсларидан барқарор фойдаланишни кучайтириш ҳамда ер деградацияси нейтраллигига (LDN) эришиш бўйича миллий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қарорларни қўллаб-қувватлаш тизими (Decision Support System, DSS)га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир GEF томонидан молиялаштирилаётган, FAO...
21 апрел куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (World Intellectual Property Organization - WIPO) бошқарувидаги Лиссабон битимининг Женева актига қўшилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Ушбу ҳужжат мамлакатимиз учун товар келиб чиққан жой номлари...
«Ma’no» тадқиқот ташаббуслари маркази никотин маҳсулотлари бозорини давлат томонидан тартибга солиш тизими бўйича тадқиқот ўтказиб, ўйланмаган тақиқлар иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатиши ва қандай ижтимоий ҳамда молиявий харажатларга олиб келишини баҳолади. Тадқиқот якунида «Ўзбекистон Республикасида никотин маҳсулотларига тақиқнинг оқибатлари ва...
Тошкент шаҳрида янги телеграм-бот @CyberQalqonbot ишга туширилди, у фойдаланувчиларга файллар ва ҳаволаларни хавф-хатарларга текшириш имконини беради.
Сервис мессенжер орқали олинган файл ва ҳаволалар хавфсизлик даражасини аниқлаш ҳамда эҳтимолий зарарли элементларни аниқлашга ёрдам беради. Бугунги кунга қадар ботдан 17 мингдан ортиқ...
Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро форум доирасида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори ўринбосари Бо Матиасен билан учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар наркохавфларга қарши курашиш, уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик ва коррупцияга қарши ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Самарқанд форумини институционаллаштириш ва...
21 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган таклифлар билан танишди.
Сўнгги 5 йилда мамлакатда ер муносабатлари соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, ер тақсимлаш бўйича ҳокимлар ваколатлари бекор қилиниб, участкаларни ажратиш очиқ аукционлар...
21 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесусни қабул қилди.
Учрашув давомида миллий соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама...
Ўзбекистонда «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувни чеклаш ва назорат тадбирлари шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (2026 йил 17 апрел, ПФ–63-сон) қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 июлдан «Ягона давлат назорати» ахборот тизими ва унинг мобил иловаси ишга туширилади, уларнинг...
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...