Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари бутун мусулмон олами учун муқаддас айём – Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини ва мамлакатларимизнинг биродар халқларини самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва...
Аввал хабар берганимиздек, Рамазон ҳайити муносабати билан Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали жўнатилган Ўзбекистон Республикасининг биродар Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятининг Хайратон шаҳрига етиб келди.
Шу муносабат билан бу ерда Президентимизнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла...
Юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун “Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” таъсис этилди.
Бу ҳақда вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра мазкур стипендия бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган ёшларга берилади.
У ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг 5 нафаргача...
Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 май санасига қадар кетма-кет дам олиш кунлари белгиланди.
Ана шу даврда халқимизнинг хотиржамлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш — ўта муҳим масала.
Шундан келиб чиққан ҳолда, байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатимиздаги тиббиёт...
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ хавотирли баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, дунёда шу йилнинг дастлабки икки ойида қизамиқ билан касалланган болалар сони қарийб 80 фоизга ошган.
Таҳлилларга кўра, январь ва февраль ойларида ушбу хавфли инфекцияни юқтирганлар сони 17 минг...
Тошкент шахрида 2022-йил 2 май куни Рамазон Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан фуқароларимизнинг масжидларга келиб кетишлари учун махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда. Транспортлар рўйхати ва йўналишлари билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.
Шу муносабат билан икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Миллий матбуот марказида «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ҳозирги кунда интеллектуал мулк ҳар...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаясини қабул қилди.
Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил ҳамда стратегик шериклик ўрнатилганига 20 йил тўладиган йилда ўтмоқда.
Учрашувда кўп...