Жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари Университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини бошчилигидаги Италия олий таълим муассасалари ректорлари делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, ташриф давомида Тошкент шаҳрида 24...
20 сентябрдан 31 октябргача Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги парвозларда одатдагидан 10 кг кўпроқ юк олиб ўтиш мумкин. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Юқорида келтирилган муддат мобайнида бепул багаж миқдори қуйидагича бўлади:
эконом-класс тоифасидаги қайтариладиган тарифлар...
Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди.
Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала партия ҳам дуранг билан якунланди. Нодирбек Абдусатторов – Гукеш, Живоҳир Синдоров – Прагнанандха, Шамсиддин Воҳидов – Аржун Эригаиси, Жаҳонгир Воҳидов...
Жорий йилнинг 20 сентябрь санасидан бошлаб Олмалиқдан Хўжандга автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур йўналишда қатновлар “ОЛМАЛИҚ ИСУЗУ ТРАНС” корхонаси томонидан ҳар куни бир маротаба амалга оширилади.
Автобуслар соат 7:00 да Олмалиқ автошоҳбекатидан ҳаракатланади, дейилади хабарда.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.
Шу кунларда Австрия пойтахти — Вена шаҳрида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) Бош конференциясининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров ва МАГАТЭ бош...
Британиянинг "Titan Airways" авиакомпанияси жорий йилнинг 12 сентябрь куни Чунцин – Навоий – Лондон йўналиши бўйича илк чартер юк рейсини амалга оширди. Хитойдан Буюк Британияга рейслар ҳафтасига тўрт марта Airbus А330 юк ташувчи самолётларида Навоийда техник тўхташ жойи билан амалга оширилиши...
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармонга кўра, 2025 йил...
Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётган беморлар сони ортгани ҳақида турли хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.
Аниқланишича, сўнгги кунларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига...
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Саломов Илҳом ва III-даражали сержант Авлаев Турдимурод жорий йилнинг 16–18-март кунлари...