АҚШ ҳукумати Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун штатларга транзит визалари жорий этишни талаб қилмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg ўз манбаларига таяниб.
Таъкидланишича, Жо Байден маъмурияти европаликларга “эҳтимолий террорчиларнинг АҚШ ҳудудига кириб келишининг олдини олиш” доирасида “Марказий Осиёнинг айрим давлатларидан келган...
2023 йил январь-сентябрь ойларида Қозоғистон нефтини Ақтау портидан экспорт қилиш 2 млн 484,8 млн минг тоннани ташкил этди.
Бу кўрсаткични ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 864 минг тонна ёки 53 фоизга кўпдир, деб хабар беради "КазТрансОйл" матбуот хизмати. 2022 йилда Қозоғистон...
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 18 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитойга амалий ташриф доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Во Ван Тхионг билан учрашди.
Икки мамлакат ўртасида, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, Вьетнам Ўзбекистоннинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида Президентимиз таклиф ва кўрсатилаётган самимий қабул...
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 16 октябрь куни Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) минтақавий бюроси директори Михаил Пушкин билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш бўйича янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича...
“Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Норма хабар беради.
Ҳужжатга асосан, давлат саноат сиёсатини амалга ошириш ҳамда саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифа ва функциялар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юкланади. Бунда,...
Темир йўл транспорти соҳасининг бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ва республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юк ташишда таннарх ва харажатларни камайтириш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг тизим корхоналари ислоҳ қилинмоқда. Ушбу жараёнда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ...
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, тадбирнинг кун тартибидан қитъамиз бокси ривожига оид бир қатор масалалар, шунингдек, 2022 йил минтақада ўтган барча мусобақалар ҳисоботи ўрин олди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси...
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида реконструкция қилинган «Турон» стадионига ташриф буюриб, бу ерда спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Янгиланган...