Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров “Меридиам” инвестиция фондининг Евроосиё минтақаси бўйича директори Реми Ҳассенфордер бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Компания директори Реми Ҳассенфордер ва Жамшид Қўчқоров республиканинг турли ҳудудларида инновацион мактаблар қуриш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари тўғрисида фикр билдириб, ушбу ташаббусни...
Шу кунларда Минск шаҳрида МДҲ Ижроия қўмитасида МДҲ нотариал фаолият соҳасидаги Базавий ташкилотига аъзо нотариат тизимлари раҳбарлари ва вакилларининг Иккинчи Кенгаши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Нотариал палатаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Иштирокчилар 2022-2023 йилларда амалга оширилган ишлар якунларини сарҳисоб қилади...
Бугун Мактабгача ва мактаб вазирлиги тизимидаги Республика таълим марказининг “Филология фани бўйича Илмий методик кенгаш”ининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда соҳага доир етакчи методист олимлари ва амалиётчи ўқитувчилар иштирок этди ҳамда умумтаълим мактабларининг Миллий ўқув дастури асосида такомиллаштирилган 5-синф она тили,...
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Девид Салливан 29-30 ноябр кунлари Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди.
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Жаноб Девид ЎСалливан 29-30 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳукумати билан Россиянинг Украинага...
Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ Конституциявий суд ваколатлари кенгайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида...
Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Хонимлар ва жаноблар!
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури – СПЕКАнинг илк саммитини ташкил этиш ташаббуси ва кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун Озарбайжон Республикаси Президенти ҳурматли Илҳом Ҳайдарович Алиев номига билдирилаётган миннатдорлик сўзларига қўшиламан.
Шуни алоҳида айтиб...
Бугун, 24 ноябрь куни Тошкентда “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтлари ва имконияти чекланган шахсларнинг иштирокини кенгайтириш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Мазкур халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Барқарор ривожланиш...
“Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–199-сон, 23.11.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.
Фармонга кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда:
Давлат...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 ноябрь куни Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президентига БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус...