Биринчи бор икки нафар таеквондочимиз рейтинг орқали Олимпиадага йўл олди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Бутунжаҳон такэвондо федерацияси (WТ) Париж-2024 олимпиадаси учун лицензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини...
Хитойдаги давлат компаниялари, шунингдек, Хитойнинг саккиз провинциясидаги Хитой ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган ташкилотлар ўз ходимларининг иш жойида Apple ва бошқа хорижий қурилмалардан фойдаланишини тақиқлади.Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тақиқ, хусусан, iPhone ва Samsung смартфонларидан фойдаланишга киритилган.
Агентлик маълумотларига кўра, ташкилотлар ходимларга...
Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев бошчилигидаги Ўзбекистон солиқ органлари делегацияси ишчи ташриф билан Россия Федерациясида бўлди.
Ташриф давомида Ш.Кудбиев ва Россия Федерал солиқ хизмати раҳбари Даниил Егоров солиқ соҳасида келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Ўтган 4...
Жорий йилнинг 4-11 декабрь кунлари Москва физика-техника институтида 1-Халқаро илмий физика олимпиадаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълумотига кўра, ушбу олимпиада 2023 йилда Республика миқёсидаги олимпиадаларда ғолиб бўлган мактаб битирувчилари ўртасида бўлиб ўтди.
Мазкур олимпиадада 24 та давлатдан жами...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилиши белгиланган.
Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика...
Ўзгидромет ижтимоий тармоқларда "келаётган кунларда ҳаво ҳароратининг -10 даражагача совиб кетиши" ҳақидаги хабарлар нотўғри талқин қилинаётгани юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, ҳароратнинг-10 даражагача совиши фақат тоғ ва шимол ҳудудларига тааллуқли.
Бошқа ҳудудларда ушбу кун учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати шу кун учун...
Фарғонада бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби darakchi.uz'га маълум қилди.
Маълумотда келтирилишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 13:00 ларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида истиқомат қилган эр-хотин М.М., Ж.Н. ва уларнинг...