2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланди.
Гувоҳномани янгилашга улгурмаган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 340 минг сўм жаримага тортилади.
Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади.
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ортда...
Сурхондарё вилояти 1-сонли перинатал марказида янги йил бошланишининг илк дақиқаларида уч эгизак туғилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, уч эгизаклар ва уларнинг онасига вилоят ҳокимининг совғалари ҳамда байрам табриклари етказилди.
Ҳозирда она ва болаларнинг соғлиги нормал...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШнинг Вебстер университети ўртасида имзоланган келишувга биноан 2024 йилнинг 2 январидан 26 январига қадар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига “Соғлиқни сақлаш бошқаруви магистри (МНА)” дастури бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни давлат ҳисобидан (бепул) ўқишга қабул қилиш учун...
Жорий йилда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш юзасидан 1671 та мурожаат келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилди....
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 январь куни Қатар мамлакатида старт оладиган Осиё кубогига тайёргарлик кўришда давом этмоқда.
2 январь куни жамоамиз турнирга сўнгги тайёргарлик жараёнини ўтказиш учун Доҳага йўл олади. 7 январда Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга қарши ёпиқ машғулот ўйинини...
Олег Малгинов ўз табригида 2024 йилда ҳам мамлакатлар ўртасида жадал ва ишончли сиёсий мулоқот давом этишига, иқтисодий алоқалар, савдо ва сармоя фаол ривожланишига ишонч билдирди, дея ёзмоқда Zamon.uz.
Малгинов, шунингдек, ўтган йилдаги самарали ҳамкорлик учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.
Сурхондарё вилоятида гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида йирик миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Давлат...