Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолиятига боғлиқ янги хизмат ишга туширилди.
Эндиликда имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ўзларига тиббиёт ташкилотларида кўрсатилган тиббий хизматлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланган маблағлар тўғрисидаги...
Ўзбекистон ва Испания ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Испания Таълимни халқаролаштириш хизмати директори Альфонсо Хентил Альварес-Оссорио бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда "Дунё" АА мухбири хабар бермоқда.
Мақсад...
Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ходимлари Михо музейига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни топширдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Тадбир қатнашчиларга "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси...
Тошкентда 15 апрелдан бошлаб иссиқ сув таъминотида 4 кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақида Veolia Energy Tashkent компанияси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида Тошкент шаҳридаги иссиқ сув таъминоти тизимини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширилади.
- Компания ходимлари келгуси...
Мамлакатимиз элчиси Равшан Усманов «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни Британия музейига топширди.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган китобларни топшириш тадбири Британия музейи директори Марк Жонс ва ходимлар иштирокида...
Аминова Зиёда Аслоновна — Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Россиядан бир миллионга яқин сайёҳ келиши кутилмоқда ва республика ҳукумати ушбу мамлакатдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш устида фаол ишламоқда. Бу ҳақида Хусусан,"РИА Новости"ахборот агентлиги томонидан тарқатилган мақолада таъкидланган.
Қўмита маркетинг бўлими бошлиғи Азиз Миржалиловнинг "РИА...
Жаҳон тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам 8 йилдан ошган ана шундай автомашиналарни янгилаш белгиланган.
Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «103» хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўриляпти.
Айтиш керак, бундан...
Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул қилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни...