Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев Франция пойтахтига борди.
Ғаниев 52 ёшда, Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) шарқшунослик факултетини битирган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишламоқда.
Янги элчи дастлаб Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари...
Рақобат қўмитаси 1,4 млрд сўмлик тендер юзасидан Республика Маънавият марказига қарши иш қўзғатди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган “qadriyatim.uz” ва “tanlov.manaviyat.uz” сайтлари ҳамда мобил...
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Хоразм, Навоий вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим...
Самарқанд археология институти ходимлари томонидан Ургут тумани, Жўрабтепа маҳалласида жойлашган Қўрғонтепа ёдгорлигида илк ўрта асрларга оид бўлган ибодатхона ўрни топилди.
- Ушбу ибодатхона тарҳи тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, деворларнинг сақланиб қолган баландлиги 3 м. Хонага 5 та эшик орқали кириш мумкин....
Туризм соҳасидаги тадбиркорлар импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида келтирилган.
Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 августгача Қорақалпоғистонда рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
2025 йил 1 августгача туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади. Туризм қўмитаси томонидан рўйхати шакллантириладиган халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида туризм соҳасидаги тадбиркорлар, ҳунармандлар, маданият ва санъат вакиллари иштирок этади.
Бунда, 2025 йил 1 январдан:
халқаро туризм ярмарка ва кўргазмалари учун ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетидан 1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар ажратилади;
фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм ярмарка ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади;
ҳунармандларнинг халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларидаги павильон ижараси, уларда намойиш этиладиган маҳсулотларни ташиш ва авиачипта харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Геттинген шаҳрида немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиада ғолиблари аниқланди. Унда биринчи ўринни ўзбекистонлик РайёнаИброҳимова, бангладешлик Маҳек Хон ва шимолий македониялик Ана Котевска бўлишиб олди.
Шунингдек, "Кумуш" ва "бронза" Мексика, Италия, Словакия, полша ва Британиядан келган мактаб ўқувчиларига насиб этган. Олимпиаданинг финал босқичида 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан...
“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-102-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент...
Президент Шавкат Мирзиёевга оммавий спорт ва олимпия ҳаракатини кенгайтиришга оид ишлар юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда Президент мвтьуот хизмати хабар берди.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашнинг муҳим омили сифатида мамлакатимизда спорт кенг ривожлантирилмоқда. Бунинг учун стадионлар, машғулот заллари, “workout”...
Қоҳира шаҳрида бочча бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти. Миллий Паралимпия қўмитаси маълумотига кўра, дунё биринчилигида илк бор иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мунира Абдуллаева аёллар ўртасида BC4 классида иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Қайд этиш лозимки, ушбу...
2024-2025-ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари 25-июл куни иккинчи сменада (фақат Тошкент шаҳрида) ва 26-июл куни икки сменада (барча ҳудудларда) бўлиб ўтади. Бу ҳақида Билим ва малакаларни аниқлаш агентлиги хабар берди.
Бунда:
1-смена — 09:00 да;2-смена — 15:00 да...