Саноат киберхавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари ва Технологик трансформация маркази директори Одил Файзуллаев ҳамда «Kaspersky Lab KZ» компанияси бош директори Валерий Зубанов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида томонлар ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум имзоладилар.

Ҳужжат саноат киберхавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни, жумладан, тоғ-кон саноати ва геология соҳаси объектлари, шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг ҳимояланганлик даражасини оширишни назарда тутади. Бунда долзарб киберхавфлар ҳақидаги ахборот алмашинуви, заифликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳамкорлик доирасида соҳа мутахассислари учун ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этиш, тажриба алмашиш, шунингдек, киберҳужумларнинг олдини олиш бўйича биргаликда иш олиб бориш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Иорданиянинг олий давлат мукофоти «Ал Ҳусайн ибн Али» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданиянинг олий давлат мукофоти — «Ал Ҳусайн ибн Али» ордени билан тақдирланди. Ўз навбатида, Иордания...

Больше похожих статей