Ўзбекистон ва Исроил архив иши соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси «Узархив» агентлиги ва Исроил Давлат архиви ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатни Тошкентдаги Миллий архивда «Узархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов ҳамда Исроил Давлат архиви бош архивариуси Рут Аврамович имзоладилар. Тадбирда Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гидеон Люстиг, икки мамлакат архивчи-мутахассислари ва олимлари иштирок этди.

Учрашувда архив ҳужжатларини сақлаш, ўрганиш ва рақамлаштириш, тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш ҳамда архив ишига замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Маълумот учун, сўнгги йилларда икки мамлакат архив муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда; хусусан, 2021 йилда Яҳудий халқи тарихи марказий архиви, 2022 йилда эса «Яд Вашем» ёдгорлик мажмуаси билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳлар сони камаймоқдами?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1991 йилда мамлакатимизда 270,3 мингта...

Больше похожих статей