Ўзбекистонда 22 сентябрь куни 37 даражагача иссиқ бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

22 сентябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 27–37 даража бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат +16…+18 даража, кундузи +30…+32 даража бўлади. Шарқий шамол секундига 3–8 метр тезликда эсади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузи ҳаво +27…+32 даражагача исийди. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат +30…+35 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи +27…+32 даража, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам +32 даражагача иссиқ бўлади.

Ҳаво мамлакатнинг жанубий ҳудудларида иссиқроқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +32…+37 даражага етади.

Тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +20…+25 даражани ташкил этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Миллий сертификат имтиҳонларига квоталар ҳудудлар кесимида белгиланди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тизимида янги тартиб амалиётга жорий этилди. Эндиликда талабгорларни...

Больше похожих статей