Давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи ва Департамент бошлиғи ўринбосари устидан суд жараёни бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимджанов ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи собиқ ўринбосари Алишер Ганиевга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда.

Юнусжон Насимджанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш) бўйича айбланмоқда. У 2021 йилдан 2026 йил бошигача шаҳар солиқ бошқармасини бошқарган бўлиб, жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишдан сўнг эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Алишер Ганиев эса Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 223-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари бўйича айбланмоқда. Уга нисбатан айрим тадбиркорларга солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича кўрсатмалар берганлик айблови илгари сурилган. Мазкур йиғилишда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси собиқ бошлиғи Ҳожиакбар Муллажоновнинг ҳам фаолиятини текшириш ва қонуний чора кўриш топширилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 852 грамм гашиш билан қўлга олинди

Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “халқаро назорат остида етказиб бериш” тезкор тадбирида Тошкент...

Больше похожих статей