Нукусда Қорақалпоғистон тараққиётига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

Давлат раҳбари мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами шукуҳи давом этаётган айни кунларда Қорақалпоғистон аҳли билан юзма-юз учрашиб турганидан мамнунлигини билдирди.

Сўнгги йилларда ҳудудни ривожлантириш учун катта миқдорда маблағ, имтиёз ва қулайликлар яратилди. Хусусан, фойда, ер ва мол-мулк солиқлари икки карра камайтирилди. Саноат корхоналари учун электр энергияси тарифи 15 фоизга пасайтирилди, ижтимоий солиқ эса 1 фоиз этиб белгиланди.

Бу чоралар ҳудудда инвестициявий фаолликни ошириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган.

Маълум қилинишича, ўтган йили Қорақалпоғистон иқтисодиётига 1 миллиард 700 миллион доллар инвестиция киритилган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 22 карра кўпдир.

Жорий йилда ҳам ҳудуд иқтисодиёти юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда. Йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Қорақалпоғистон иқтисодиёти 10,2 фоизга ўсган. Шу билан республика ҳудудлар орасида Тошкент шаҳрида кейинги иккинчи ўринни эгаллаган.

Йиғилишда эришилган натижалар билан бир қаторда, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, инвестицияларни кўпайтириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Нукусда реконструкция қилинган «Турон» стадиони билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида реконструкция қилинган «Турон» стадионига ташриф буюриб, бу ерда спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Янгиланган...

Больше похожих статей