Ўзбекистон август ойида Speedtest Global Index рейтингида ҳам мобил, ҳам симли интернет тезлиги бўйича уч поғонага юқорилади. Мобил интернет бўйича Ўзбекистонда юклаб олиш тезлиги 62,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача ошди. Натижада Ўзбекистон 75-ўриндан 72-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 5 йилда 65 поғонага юқорилади.
Симли интернет бўйича юклаб олиш тезлиги ҳам бир ой ичида 94,23 Мбит/с дан 94,50 Мбит/с гача ошди. Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни 76-ўриндан 73-ўринга кўтарилди.
МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича юқори натижа қайд этиб, биринчи ўринда бормоқда.
Шунингдек, 2026 йил бошидан буён мобил интернетнинг юклаб олиш тезлиги саккиз ой давомида 27 фоизга ошиб, 51,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача етди.


